Жиззахда Nexia бошқарувни йўқотиб, Kia билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Зарбдор туманида 28 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида Kia билан тўқнашди. Kia ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 апрель куни соат 15:30 лар атрофида Зарбдор тумани “Миробод” МФЙ ҳудудидан ўтган А-376 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлининг 128-километрида 1997 йилда туғилган  ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомашинасини Жиззах-Даштобод йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1978 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Kia русумли автомашинанинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Билдирилишича, ушбу ҳодиса оқибатида Kia ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Зарбдор тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятидан Тошкент шаҳрига йўлга отланган “All Comfort Buss” МЧЖга тегишли бўлган автобус ҳалокатга учраши оқибатида автобус ҳайдовчиси вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах Nexia-3 Kia Зарбдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг