Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: 3 яшар бола қурбон бўлди

Жамият

image

Кеча, 14 ноябрь куни Жиззах вилояти Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 956 километрида Cobalt автомобили ёниб кетди. Оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Воқеа соат 03:50 атрофида содир бўлган. 25 ёшли М.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 956 километрида  Тошкент йўналишидан Термиз йўналишига тиркамаси билан қайрилиб олаётган 34 ёшли ҳайдовчи А.Н.нинг бошқарувидаги “Man TGX L200746001” русумли юк машинасига келиб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. ЙТҲ вақтида Cobalt автомобили тўлиқ ёниб кетган. 

Натижада Cobalt автомашинаси йўловчилари 32 ёшли С.Ё. ҳодиса жойида, вояга етмаган 3 ёшли А.А. эса Сардоба туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлар. Ҳайдовчи М.Т. турли тан жароҳатлари билан Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган,  транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,  натижасига кўра қўшимча ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент-Термиз

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг