Жиззахда маст эркак хотинини уриб ўлдирди. Жиноят яшириляптими?
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2022
6492Бундан бир ҳафта олдин Жиззахда маст эр хотинини уриб, ўлдириб қўйган. Ҳодиса ҳақида ҳуқуқ-тартибот органлари миқ этмай келаётганига қарамай, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 16:53 да вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Янгидиёр маҳалласи, янги ҳовлида яшовчи 1972 йилда туғилган Ў.А. рафиқаси 1983 йилда туғилган фуқаро И.С.га маст ҳолатда “Нега мени ҳақорат қиласан”, деб қўли билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда И.С олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.
Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу жиноят вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ маъсул раҳбарлари ва туман сектор раҳбарлари, МФЙ раиси, хотин қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва кенг жамоатчиликдан 100 дан зиёд фуқаролар иштирокида муҳокама қилинган.
Ҳолат бўйича гумонланувчи қўлга олинганми ё йўқми, Жиноят кодекси моддалари бўйича иш қўзғатилганми – булар номаълум.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь