Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахснинг жинояти 20 йил ўтиб фош бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаб, буни бировга айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган шахснинг жинояти орадан 20 йил ўтиб, ўғрилик сабаб фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг турар жойида ўғрилик юз берди. Соат 19:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида уйда ҳеч ким йўқлиги, хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир қилингани аниқланган. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилинган. Аён бўлишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирининг ётоқхонасига кириб, пичоқ билан қўрқитиш йўли билан мактаб ўқувчисини зўрлаган. Сўнгра бировга айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ушбу манфур кимса жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик Жиззах

Баҳолаганлар

2758

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг