Жиззахда қаровсиз итлар ваҳшийларча отиб ташланди
Жамият
−
27 Январь 2022
9444Ижтимоий тармоқларда Жиззахда қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик билан муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиў давлат қўмитаси ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат бўйича Жиззах вилоят Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижасида кеча, 26 январь куни соат 12:10 ларда туман ободонлаштириш бошқармаси “Ёввойи ҳайвонларни тутиш бригадаси” ходимлари, Шароф Рашидов тумани, “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи И. У. ва “Уч тепа” МФЙда яшовчи Б. А. санитария-гигиена қоидаларини бузиш ва ўқотар қуроллардан белгиланган тартибни бузган ҳолда отишда ифодаланган ҳуқуқбузарлик содир этгани аниқланган
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддаси ва 185-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли ушбу фуқароларга нисбатан қонуний чора кўрилади.
Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185, 53- моддаларига асосан ҳуқуқбузарларга қонуний чора кўриш учун материллар судга чиқарилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь