Жиззахда ис гази яна бир оиланинг ҳаётига зомин бўлди
Жамият
−
25 Январь 2020
3701Жорий йилнинг 25 январь куни Жиззах вилоятида бутун бир оила - ака-ука ва уларнинг онаси ис газидан заҳарланди. Воқеа вилоятнинг Шароф Рашидов тумани, “Зиёкор” маҳалласида рўй берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев Qalampir.uz'га маълум қилмоқда.
Айтилинишича, ҳодиса шу куннинг тонги соат 5:10лар атрофида рўй берган. Фожиа оқибатда болалар вафот этган, уларнинг онаси эса реанимация бўлимида қолмоқда.
Вафот этган болалар 8, 12 ва 14 ёшлардаги ўғил болалар. Уларнинг онаси, 37 ёшли С.А. ҳозир реанимация бўлимида. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашишмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳодисага муносабат билдиришар экан, болаларни овқатдан заҳарланган деган тахминни ҳам илгари суришган. ССВ масалага ойдинлик киритар экан, уларни овқатдан эмас, ис газидан заҳарланишганини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь кунида мазкур вилоятнинг Ғаллаорол туманида ҳам бир оила ис газидан заҳарланган, оқибатда 4 киши ҳаётдан кўз юмган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь