Жиззахда фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб, “еб юборган” банк ходими ушланди
3-саҳифа
−
12 Март 2022
7342Жиззахда 12 нафар фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштириб олган банк ходими ва фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бахмал туманида фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро А.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилган ҳамда тумандаги банк филиалидан унинг хабардорлигисиз 50,5 миллион сўм онлайн кредит олган.
Бундан ташқари, А.Н. тумандаги банк филиали ходими билан ўзаро тил бириктириб, 11 нафар фуқаро номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, жами 368 миллион сўм кредит маблағини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь