Жиззахда фирибгар фуқаронинг 381,5 млн пулини “ухлатди”
Жамият
−
24 Апрель 2021
5237Жиззах вилоятида фуқаронинг 98 млн сўм ва 27 000 АҚШ (тахминан 283,5 млн сўм) долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Натижада фуқаро Ш.Қ. ва бошқалар фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унинг 98 млн сўм ва 27 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Ш.Қ. ва бошқалар бунинг эвазига унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ангрен шаҳрида қурилиш ишларини бажариш учун тегишли ҳужжатларни олиб бериш ҳамда бетон қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун банк муассасасидан 1 млн евро кредит маблағи чиқариб беришни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси