Жиззахда “электросет” ходими “марихуана” билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
23 Март 4170 1 дақиқа
Жиззах вилоятида электр таъминотига масъул идора ходими наркотик сотаётганда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси, Жиззах вилояти Ички ишлар ва Божхона бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Магистраль электр тармоқлари Жиззах филиали ходими, 1968 йилда туғилган шахс жиноят устида қўлга олинган.
У икки дона гугурт қутисига жойланган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, у яшаш хонадонида 70 дона гугурт қутисида бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан судга оид кимёвий экспертиза тайинланган. Фуқаро Жиноят-процессуал кодексининг 221- ва 224-моддалари тартибида қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхандарё вилоятининг Денов туманида 150 минг АҚШ доллари эвазига 8 кг гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс ушланган эди.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март