Жиззахда деҳқон бозорига ўрнатилган янги йил арчаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2022 5734 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 18:01 да Жиззах шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласи Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган Марказий дехқон бозорининг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган “Янги йил арчаси”да ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ушбу ёнғин фуқаролар томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланган.
Аниқланишича, ёнғин безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб синовдан ўтказиш вақтида содир бўлган.
“Ёнғинда фуқароларнинг куйиш, тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган”, дейилади хабарда.
Соҳиба Комиловна
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль