Жиззахда Cobalt ва “ЗиЛ” тўқнашиши оқибатида йўловчи вафот этди

3-саҳифа

image

Жиззахда Cobalt русумли автомобиль вa ЗиЛ юк машинаси тўқнашди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt'даги йўловчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 16 август куни соат 17:00 ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган M-39 автомобиль йўлининг 1005-километрида Cobalt ва ЗиЛ тўқнашган. 

Аниқланишича, Cobalt русумли автомобиль 1995 йилда туғилган Х.М., ЗиЛ юк машинаси эса 1992 йилда туғилган О.Ж. бошқарувида бўлган. 

Хабарга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида  Cobalt русумли автомобиль йўловчиси У.Қ. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, йўловчи М.С. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. 

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг