Жиззахда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланди. 19 ёшли фарзанд вафот этган

Жамият

image

Ўзбекистонга куз-қиш мавсуми кириб келиши билан ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш хабарлар сони ортишни бошлайди. Ҳаттоки, улар орасида охири ўлим билан тугаётганлари ҳам етарлича. Хусусан, жорий йилнинг 19 декабрь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Юксалиш” маҳалласида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланган. Оқибатда оиланинг 19 ёшли фарзанди заҳарланишдан вафот этган. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида хабар берилди.

Аниқланишича, оила қўлбола иситиш қозонидан фойдаланиб келган. Ушбу иситиш қозонидан чиқаётган заҳарли газнинг чиқиб кетиши учун мослама ўрнатилмаган. Шунинг оқибатида оила аъзолари ис газидан заҳарланган. Оила бошлиғи, турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанд шифохонага ётқизилган.

“Беморлар 19 декабрь куни соат 17:00 да РШТЁИМ Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига оғир аҳволда олиб келинганди. 52 ёшли оила бошлиғининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Аммо турмуш ўртоғида қисман ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Беморларда токсик жигар етишмовчилиги ва токсик пневмониялар кузатилмоқда”, дейди РШТЁИМ Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлими шифокори Анвар Очилов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, Қарши прокуратураси ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

заҳарланиш Жиззах

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made