Жиззахда бир оиланинг 3 аъзоси консервадан захарланди. Хонадон келини вафот этган

Жамият

image

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бир оиланинг 3 нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган консервадан заҳарланди. Оила аъзоларидан бири вафот этган. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишча, беморлар шифохонага келиши билан керакли муолажалар қилинган. Хонадоннинг 26 ёшли келини кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай ҳалок бўлган. Шифокорнинг сўзларига кўра, марҳума заҳарланганидан сўнг 1,5 кун давомида шифокорларга мурожаат қилмаган.

Шифокорнинг таъкидлашича, 1995 йилда туғилган Х.Ғ. шифохонага олиб келинганида жуда ҳолсиз ва сўзлаша олмайдиган ҳолатда бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг