Жиззахда бензин қўлда икки баравар қиммат сотилаётгани аниқланди
Жамият
−
04 Февраль 2023
6670Ижтимоий тармоқларга “Бензин тақчиллиги туфайли чайқовчилар бензинни қўлда салкам икки баравар қиммат нархда сотишмоқда” сарлавҳали видеохабар сиздирилди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Темирязов кўчасида содир бўлган. Автобензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли айрим фуқаролар томонидан ўзларининг шахсий автомашиналарида АЁҚШлардан бензин харид қилиб, уни автомашина бакидан чиқариб қўлда ноқонуний равишда сотиш ҳолатлари учрамоқда.
“Мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Давлат солиқ ва Монополияга қарши курашиш бошқармалари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган тадбирлар давомида Жиззах вилоятининг турли ҳудудларида фуқаролар томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларидан 5 700 сўмдан сотиб олинган АИ-80 маркали автобензинни 10 000 сўмдан 15 000 сўмгача сотилаётгани аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Хусусан, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманларида бир неча фуқаролар томонидан жами 645 литр автобензин ноқонуний равишда сотилаётгани аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь