Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнгида калтакланиб, зўрланди 

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззах вилоятининг Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнгида калтакланиб, зўрланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Зомин тумани “Пешағор” ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилган. 

Мурожаатда у жорий йилнинг 24 июль куни соат 02:45 да ўзининг яшаш уйига “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча марoтаба уриб, мажбурлаб, зўрлаб номусига текканлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган. 

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 118- моддаси 2- қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг