Жиззахда 3 йигит 20 ёшли қизни ўғирлаб кетди
3-саҳифа
−
03 Июль 2021
18313Жиззах вилояти Мирзачўл туманида 20 ёшли қиз уч киши томонидан ўғирлаб кетилди. Қиз ишга бормаганидан сўнг, йўқолгани маълум бўлган. Бу ҳақда "POSTDA" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Мирзадала шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 20 ёшли қизи уйидан чиқиб, ишига бормаганини билдирган. Олиб борилган суриштирувлар давомида қизнинг ўғирланганлиги аниқланди.
Қайд этилишича, туман марказида яшовчи уч нафар йигит жабрланувчининг қаршилик кўрсатишига қарамасдан уни Nexia русумли автомобилга мажбурлаб ўтқизиб, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудига олиб кетган.
Қизни олиб кетган шахслар Мирзачўл туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.М., “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.М. ҳамда Б.А. эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.М, Х.М. ва Б.А. исмли шахсларга тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси