Жиззахда ЙТҲ: 3 яшар қиз ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
23 Октябрь 2021
7050Жорий йилнинг 19 октябрь куни Жиззах вилоятида 3 ёшли қизчани “Жигули” русумли автомобиль уриб юборди. Қизча воқеа жойида вафот этган. Бу вақтда унинг ота-онаси қўшнисининг уйида тўйда бўлган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 19:00 атрофида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 4R38 автомобиль йўлининг 41-километрида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Ваз 21063 русумли автомашинада эътиборсизлик сабабли йўлни ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган 2018 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг сўзларига кўра, бу вақтда 3 ёшли қизчанинг ота-онаси қўшнисининг уйида тўйда бўлган. Ота-онанинг эътиборсизлиги туфайли йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 3 ёшли қиз автомобиль уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган.
LiveБарчаси