Жиззахда 3,2 кг “марихуана” сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
24 Июль 3570 1 дақиқа
Жиззах вилоятида олиб борилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида 2 нафар гиёҳфуруш қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Дўстлик туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Наврўз” МФЙда яшовчи 2006 ва 2007 йилларда туғилган Ш.X. ва Ж.М.лар “Манас” МФЙ ҳудудида харидорга 3 килограмм 222 грамм оғирликдаги “марихуана”ни 5 минг долларга сотаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда вилоятида 5 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 10 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь