Жиззахда 10 нафар ўқитувчининг сохта диплом билан ишлаётгани аниқланди

Local

image

Жиззах вилоятида 10 нафар ўқитувчи сохта дипломлар асосида ишлаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан туман ХТБда ўтказилган текширув давомида Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Самарқанд давлат университети ва Гулистон давлат университетларида таҳсил олмаган 10 нафар ўқитувчилар сохта дипломлар асосида ишлаб келаётганлиги ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тегишли тартибда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

200

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends