Жиззахда ҳайдовчи эшакни юк машинасига боғлаб, судраб юрди (видео)
Олам
−
10:05 9120 1 дақиқа
Жиззахда ҳайдовчи юк машинасининг орқасига эшакни боғлаб олган ҳолда уни судраб юргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг йилнинг 14 март куни соат 11:30 атрофида Зафаробод туманида содир бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи ҳайвонни юк машинасига боғлаб, 150 метрдан ортиқ масофага судраб борган.
Ҳуқуқбузар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига юк машинасининг техник носозлиги туфайли эшакни боғлаб, ҳаракатни давом эттиришга мажбур бўлганини айтган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Юк машинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода қўшнисига тегишли эшакнинг қулоғини кесган шахс 15 суткага қамалган эди.
Live
Барчаси