Жиззах ва Навоийда кучли шамол уйларнинг томини учириб юборди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ёзнинг илк кунида Республиканинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 18-23 м/с тезликда кучли шамол эсди. Оқибатда айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 квадрат метр майдондаги том қопамаси қулаб тушган. Ҳодисада шу уй олдида бўлган Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларга техник зарар етган. 

Бундан ташқари, Навоий вилояти Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ, “Дўстлик” МФЙ, “Айтим” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида ҳам шундай холатлар кузатилган. Жабрланганлар йўқ.

Ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 та махсус техника ва 16 нафар қуқтарувчи жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Жиззах

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг