Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора билан ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жиззаҳ шаҳар ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт в камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда “Yoshlar” телеканалида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Таъкидланишича, у аслида, Жиззах молиявий тизимининг шаффофлиги ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўла туриб, тадбиркорга шаҳардаги мжтимоий соҳа объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини олиб берриш эвазига ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳоким ўринбосари жорий йилнинг 6 май куни кечки соат 20:00 ларда Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласи ҳудудида 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўзи бошқарувидаги Gentra русумли автомобиль юкхонасига ташлаб қўйган ҳолда олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов 2018 йилда лавозимга тайинлангач, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, қарийб 20 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганди.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Акром Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинлангач, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилиб келган. Шу мақсадда вилоятда қурилиш соҳаси раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш-билишларини “қўйиб”, улар орқали ўзининг ғаразли мақсадларига шароит яратган.

Маълумот учун, Жиззах вилоятида қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш комиссияси раиси Акром Раҳмонқуловга, шунингдек, комиссия ва бошқа ташкилотлар, хусусий корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси ва 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Раҳмонқуловнинг коррупцион қилмишларига муносабат билдириб, уни ҳозирги сиёсатга хиёнат қилганликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг