Жиноятда айбланган собиқ ҳоким ўринбосари лавозимига қайта тикланди
Жамият
−
14 Ноябрь 2022
13797Жиноятда айбланиб, ишдан бўшатилган Қибрай тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Раҳмонали Хўжақулов оқланиб, ишига қайта тикланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
Қайд этилишича, ишдан бўшатилган Раҳмонали Хўжақулов оқланиб, жорий йилнинг 1 ноябридан Қибрай тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология, кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига қайта тикланган.
Депутатга кўра, уни ўз ишига тиклаш ҳақидаги 2021 йил 26 май куни қабул қилинган суд қарори шу кунгача ижро этилмай келинган.
“Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади. Майли адолат барибир қарор топди. Раҳмонали Хўжақулов мисолида ноҳақ айбланган, ишдан бўшатилган инсон адолат йўлида курашишда давом этса, албатта, натижага эришиши мумкин. Шундай экан адолат ва ҳақиқат йўлида курашишдан тўхтамайлик!”, дейди депутат.
Маълумот учун, Хўжақулов Раҳмонали Абдусатторович 1966 йил Бекобод туманида туғилган. У шунингдек, Президентнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси