Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекслари янги таҳрирда ишлаб чиқилади
Жамият
−
10 Февраль 2020
13678Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.
Қайд этилишича, тегишли қонун лойиҳаси 2020 йил давомида ишлаб чиқилади. Лойиҳага Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги масъул ижрочилар этиб бегиланган.
Бундан ташқари, жиноий ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг (жабрланувчиларнинг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, етказилган моддий ёки маънавий зарар учун компенсация кафолатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Лойиҳани масъул ижрочилар этиб Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази белгиланган. Муддат 2021 йилгача белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқилади. Лойиҳа учун Бош прокуратура, ИИВ, ДҲҲ, Олий суд, Адлия вазирлиги масъул этиб белгиланган. Лойиҳа 2020 йил давомида ишлаб чиқилиши белгиланган.
Бундан ташқари, ушланган шахсни видеога ёзиш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш ва адвокатни рад этиш тартиби жорий қилинади. Ушлаб турилган шахснинг яқин қариндошларини, улар мавжуд бўлмаса, бошқа қариндошларини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш мажбурияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига юкланади.
Шу билан бирга, прокурор ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, терговни тайинлаш, терговни ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорлари бўйича манфаатдор шахсларнинг судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши тартиби жорий этилади.
LiveБарчаси