Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020 10256 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 ноябрь куни имзолаган фармонига биноан, Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шу муносабат билан у жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилган.
Президент маслаҳатчисининг собиқ биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев жорий йилнинг июль ойида Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь