Жиддий операция: Туркия танкери АҚШ самолётига осмонда ёнилғи қуйди (видео)
Олам
−
17 Июнь 2021 19380 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Туркиянинг F-16 қирувчилари АҚШ Қуролли Кучлари Европа қўмондонлиги (EUCOM) илтимосига биноан Американинг B-52 самолётини хавфсиз ҳудудга кузатиб қўйди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Бундан ташқари, Туркиянинг KC-135R танкер самолёти америкалик бомбардимончи самолётга ҳавода ёнилғи қуйди”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Туркия ва АҚШ НАТО доирасида ҳарбий ҳамкорлик қилади. 1949 йилда Европани Совет Иттифоқидан ҳимоя қилиш учун ташкил этилган ушбу ҳарбий блокка Туркия 1952 йилда қўшилган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль