Жеки Чан оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Маданият-санъат
−
25 Декабрь 2023
27039Жанг санъати устаси, таниқли хитойлик актёр ва Голливуд юлдузи Жеки Чан Шанхайдаги Лин Шан касалхонасига олиб кетилди. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Мeta ММА портали хабар берди.
Маълум қилинишича, машҳур актёрнинг аҳволи оғир. Жеки Чаннинг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги барча хабарлар Хитой ижтимоий тармоқларидан фаол равишда ўчирилмоқда. Бундан ташқари, ушбу маълумотни баҳам кўрган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари блокланяпти.
Аввалроқ, Sony Pictures компанияси The Karate Kid 2 фильмининг актёрлар таркибини эълон қилган эди. Фильмдаги асосий роллардан бирини картинанинг биринчи қисмида бош ролни ижро этган Жеки Чан ижро этиши керак эди.
69 ёшли Жеки Чан кинодаги фаолиятини каскадёр сифатида бошлаган, баъзида кичик ролларда ҳам суратга тушган. Чаннинг биринчи муваффақиятли лойиҳаси 1978 йилда "Бургут соясида илон" комедияси эди.
LiveБарчаси