Жефф Безос “қироллик”ни қайтариб олди

Олам

image

Amazon раҳбари Жефф Безос Forbes талқинига кўра, дунёдаги энг бой одам мақомини қайта қўлга киритди.

Бизнесмен 115,5 миллиард доллар маблағи ҳисобига Louis Vuitton Moеt Hennessy президенти Бернар Арнони қувиб ўтди. Арнонинг ҳисобидаги маблағ айни дамда 112,9 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Учинчи ўринда эса 110,4 миллиард доллари билан Microsoft асосчиси Билл Гейтс бормоқда.

Эслатиб ўтамиз: бир неча кун муқаддам Бернар Арно Forbes рўйхатида Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланган эди. Унинг бундай муваффақиятга эришишига компаниясининг акциялари нархи 0,7 фоизга ошиши сабаб бўлганди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жефф Безос энг бой одам

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг