ЖЧда вафот этган журналистнинг жасади АҚШга олиб борилди
Спорт
−
13 Декабрь 2022
51219 декабрь куни Доҳада вафот этган америкалик журналист Грант Уолнинг жасади АҚШга келтирилди. Бу ҳақда "Associated Press" нашри хабар берди.
Жасад Нью-Йорк аэропортига Тошкент вақти билан 18:30 да етказилган.
10 декабрь куни Уолнинг ўлими ҳақида Миллий жамоат радиоси (NPR) мухбири Рассел Льюис ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди. Уол 48 ёшда эди. Журналист Аргентина ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйинида Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионнинг медиа платформасида ҳушидан кетиб, дарҳол шифохонага олиб борилган ва ўша жойда вафот этган. Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси ва АҚШ Футбол федерацияси Уол оиласига ҳамдардлик билдирди.
Аввалроқ, қатарлик фотограф Холид ал-Мисслом ҳам ЖЧни ёритиш вақтида вафот этганди.
LiveБарчаси