ЖЧда қатнашадиган Ўзбекистон бокс терма жамоаси таркиби эълон қилинди
Спорт
−
28 Апрель 2023 16605 1 дақиқа
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 апрель – 14 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Тўлқин Қиличев мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоасининг мусобақада иштирок этадиган таркиби маълум бўлди. Таркибда Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалоловни ҳам кўриш мумкин.

Терма жамоа таркиби:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев;
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов;
-54 кг: Ойбек Жўраев;
-57 кг: Абдумалик Халоков;
-60 кг: Мужибилло Турсунов;
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-71 кг: Саиджамшид Жафаров;
-75 кг: Аълохон Абдуллаев;
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев;
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев;
-92 кг Лазизбек Муллажонов;
+92 кг: Баҳодир Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, бокс мундиали 1 май куни старт олади. 30 апрель куни “Ҳумо” аренада турнирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.
Live
Барчаси