ЖЧ фонида Францияда 227 киши ҳибсга олинди
Спорт
−
19 Декабрь 2022
4066Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари 19 декабрга ўтар кечаси Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал ўйинида Аргентина терма жамоасининг ғалабасидан сўнг, қатор шаҳарларда юз берган тартибсизликлар фонида 227 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, "Agence France-Presse" нашри хабар берди.
Парижда 47 киши ҳибсга олинган. Мухлислар ва полиция ўртасидаги асосий тўқнашув Елисей майдонида содир бўлди. У ерда қалқонлар ёрдамида безориларни тарқатиб юборишга бир неча бор уринишганидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Парижда ўйиндан кейин тартибни сақлаш учун жами 3000 га яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жалб қилинган ва ўйин давомида Елисей майдони бўйлаб автомобиллар ҳаракати тўсиб қўйилган.
Шунингдек, Лионда жиддий тўқнашувлар содир бўлиб, полиция ходимларига тош ва шишалар отилган, бир қанча дўконларнинг ойналарига зарар етган. Бордо, Безье ва Ницца шаҳарларида тартибсизликлар қайд этилган. Ницца мэри Кристиан Эстроси мухлисларнинг бу хатти-ҳаракатини кескин қоралаб, тартибсизликларни қўзғатувчиларга энг қаттиқ жазо берилишини талаб қилди.
Франция 2006 йилдан буён учинчи марта Жаҳон чемпионати финалига чиқди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда Аргентинага пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
LiveБарчаси