ЖЧ эффектида Ливанда ҳам кўча муштлашувлари содир бўлди
Спорт
−
11 Декабрь 2022
707211 декабрга ўтар кечаси Ливан армияси қўшинлари Марокаш жамоасининг ЖЧда Португалия устидан қозонган ғалабасидан сўнг футбол мухлислари томонидан қўзғатилган Байрутнинг насронийлар кварталидаги кўча тўқнашувларини тўхтатди. Бу ҳақда "El-Nashra" ахборот портали хабар берди.
Хабарга кўра, Марокаш, Фаластин ва Сурия байроқлари билан мухлисларнинг катта гуруҳи мототциклларда Рождество арчаси ўрнатилган Сасин майдонига Марокаш жамоасининг муваффақиятини нишонлаш учун борган.
Футбол ишқибозларининг пайдо бўлиши майдонда навбатчилик қилаётган христиан партиялари фаоллари томонидан душманлик кайфиятида кутиб олинди, натижада муштлашувлар бошланди. Армия патруллари воқеага зудлик билан аралашиб, ҳолат сабачиларини қўлга олди.
10 декабрь куни марокашликлар ЖЧ 1/4 финал учрашувида Португалия терма жамоасини мағлуб этди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди. Марокаш терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан биринчи Африка терма жамоасига айланди. 14 декабрь куни ярим финалда Марокаш Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Франция билан ўйнайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь