ЖЧ-2026 юлдузи Возинья янги жамоага ўтди
Спорт
−
12:43 972 1 дақиқа
Кабо-Верде миллий терма жамоасининг тажрибали дарвозабони Возинья фаолиятини Чилининг “Коло-Коло” клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.
Томонлар ўртасидаги шартнома муддати расман ошкор қилинмаган. Бироқ “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, келишув 2026 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Маълумот учун, 40 ёшли посбон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 4 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг 2 тасида ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди.
Возиньянинг “Коло-Коло”гача бўлган сўнгги жамоаси Португалиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Шавеш” бўлган. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 19 та учрашувда иштирок этиб, 6 тасида “қуруқ” ўйин қайд этган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин дарвозабоннинг “Transfermarkt”даги трансфер қиймати кескин ошди. Унинг бозор баҳоси 50 минг евродан 500 минг еврогача кўтарилди.
Live
Барчаси