ЖЧ-2022 очилиш ўйинида эквадорликлар нега голни тиз чўкиб нишонлади?

Спорт

image

Кеча, 20 ноябрь куни Қатарда старт олган Жаҳон чемпионатида Эквадор терма жамоаси мезбон жамоани 0:2 ҳисобида мағлуб этди. Эннер Валенсиянинг иккинчи голидан сўнг жамоа аъзолари айлана бўлиб ўтириб олди ва ҳар бир футболчи кўрсаткич бармоғини осмонга қаратди. Эквадор футболчилари ушбу голни собиқ жамоа аъзоси Кристиан Бенитес хотирасига бағишлади.

Маълумот учун, 2013 йилда Эквадор ҳужумчиси Кристиан Бенитес вафот этган эди. У Қатар – Эквадор учрашуви бўлиб ўтаётган Доҳа шаҳрида вафот этганди.

Жамоадошларининг сўзларига кўра, Бенитесга ўша куни зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Бир неча соат ўтгач, футболчида нафас етишмовчилиги пайдо бўлган ва асоратлар юрак хуружига олиб келган.

Маълумот ўрнида, Эквадор терма жамоаси “А” гуруҳида эндиликда Нидерландия ва Сенегал жамоалари билан ўйин тўқнаш келади.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг