ЖЧ-2022: Германия гуруҳдаги рақибларининг имкониятини баҳолади

Спорт

image

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги рақиблари ёрқин ва қизиқарли эканини айтиб ўтган.

Шунингдек Фликнинг сўзларига кўра, Япония терма жамоаси ҳам мунтазам мундиалда иштирок этиб келади. Шу сабаб улар ҳам маҳоратли жамоа ҳисобланади.

“Бу осон бўлмайди, лекин олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Барчамиз учун ёрқин ва қизиқарли гуруҳ бўлди. Биз ўзимизни бошқалардан устун қўймаслигимиз керак. Япония Жаҳон чемпионатида мунтазам қатнашади. Уларнинг асосий футболчилари Бундеслигада тўп суради. Демак, улар юқори маҳоратга эга жамоа ҳисобланади. Умуман олганда, биз Япония билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи эдик. Энди эса бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

2006 йилги Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Коста-Рика билан ўйнагандик ва ўша ўйин (4-2) ёқимли хотираларни қолдирди. Жамоаларнинг ҳеч бири жойида турмайди. Ҳамма ўз кучига куч қўшмоқда, ҳар кимнинг ўзига хос жозибаси бор. Бизнинг дастлабки ишимиз гуруҳ босқичини забт этиш бўлади”, деган Флик.

Маълумот ўрнида, Жаҳон чемпионатининг финал босқичида Германия Испания, Япония ва Коста-Рика ёки Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олди.

Айтганча, 2018 йили Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида айнан Осиё қитъаси вакили бўлган Жанубий Корея терма жамоаси Германияни 2-0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда гуруҳ босқичидаёқ мундиал билан ҳайрлашишини таъминлаб берганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг