ЖБ Ўзбекистондаги 25 та лойиҳага қарийб $5 млрд тикади

Жамият

image

Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати қарийб 5 миллиард АҚШ долларига тенг 25 та лойиҳани ҳаётга тадбиқ этади. Бу ҳақда жорий йил 18 январь куни  Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги банк делегациясининг Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқарув, ижтимоий соҳа вакиллари, тадбиркорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан онлайн  учрашувларида сўз борди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, томонлар Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, учрашувларда Жаҳон банки гуруҳининг 2016–2021-молиявий йиллардаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик дастурини амалга ошириш натижалари, эришилган муваффақиятлар, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги жорий дастури портфели (2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий қиймати қарийб 5,0 млрд АҚШ доллари миқдоридаги 25 та лойиҳа), янги ҳамкорлик дастурини шакллантиришда асосий йўналишлар бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини муҳокама этиш мақсадида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги фармойишига мувофиқ, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини тайёрлаш, уни мамлакат тараққиёт Стратегияси билан уйғунлаштириш мақсадида ҳамкорликнинг 10 устувор йўналишида 10 та ишчи гуруҳ шакллантирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг