Жавоб зарбаси: Ғазодан Исроилга 100 та ракета отилди
Олам
−
06 Август 2022
16542Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумига жавобан анклав ҳудуддан ҳам 100 та ракета учирилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги “Исломий жиҳод” гуруҳининг ҳарбийлаштирилган қанотига асосланиб, хабар берган.
Шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон Аль-Тани билан Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларини муҳокама қилган.
Хониянинг сўзларига кўра, "Ғазода фаластинликларга қарши содир этилган жиноятлар Исроилнинг тажовузкор ниятларининг ифодасидир. Бироқ Исроил буни асоссиз баҳоналар билан яширмоқда".
ҲАМАС ҳаракати раҳбари Ғазога ҳужумларни тўхтатиш зарурлигини айтиб ўтган.
Бундан ташқари, Миср Ташқи ишлар вазирлиги Қоҳиранинг Ғазода тинчликни таъминлаш ва қон тўкилишини тугатишга қаратилган интенсив алоқалари ҳақида хабар берган. Бундан аввалроқ эса Қоҳира Тель-Авивга Ғазога ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги ҳақида айтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум қилди ва “Исломий жиҳод” гуруҳи марказларига зарба берди.
Ғазога зарба берилиши оқибатида 10 нафар фаластинлик, жумладан, 5 ёшли бола ҳалок бўлди, яна 55 киши яраланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь