Жавоҳир Синдоров 42,5 минг доллар ютиб олди

Спорт

image

Жорий йилнинг 14-23 май кунлари Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида Super Chess Classic Romania 2026 турнири ўтказилди. Унда қатнашган ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 3-ўринни қўлга киритди ва 42,5 минг доллар ютиб олди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер турнир жадвалида 5-очко билан кучли учликка киришга муваффақ бўлди. Шунингдек, америкалик Уэсли Со ҳам 5 очкодан жамғариб, 42 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. Мусобақада 6 очко йиққан германиялик гроссмейстер Винсент Кеймер 1-ўринни қўлга киритган бўлса, америкалик Фабиано Каруана 5,5 очко билан 2-ўринга жойлашди.

Турнирнинг якуний жадвали:

  1. Винсент Кеймер (Германия) – 6 очко ($100 000);
  2. Фабиано Каруана (АҚШ) – 5,5 очко ($65 000);
  3. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) – 5 очко ($42 500);
  4. Уэсли Со (АҚШ) – 5 очко ($42 500);
  5. Аниш Гири (Нидерландия) – 4,5 очко ($18 000);
  6. Максим Ваше-Лаграв (Франция) – 4,5 очко ($18 000);
  7. Жордан ван Форест (Нидерландия) – 4,5 очко ($18 000);
  8. Рамеишбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) – 4,5 очко ($18 000);
  9. Богдан-Даниэл Дяк (Руминия) – 4,5 очко ($18 000);
  10. Алиризо Фирузжа (Франция) – 1 очко ($10 000).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Кипрнинг Пафос шаҳри мезбонлик қилган FIDE Номзодлар турнирида ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ғолиб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Жавоҳир Синдоров Super Chess Classic Romania

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг