Жасур Умировнинг суди ёпиқ тарзда ўтказилади
Жамият
−
06 Январь 2021
15228Аввалроқ Жасур Умировга нисбатан очилган жиноят иши судга юборилгани ҳақида хабар берагн эдик. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан айбланган Жасур Умировга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига келиб тушган. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан бирга, ушбу жиноят иши доирасида А. З. ва Ш. Қ. ҳам Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланиб судга берилган.
Мазкур жиноят иши бўйича айбланувчи Жасур Умировга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси, айбланувчилар А. З. ва Ш. Қ. га “гаров” эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Жиноят иши жорий йил 6 январь куни Жиноят-процессуал кодексининг 391-моддаси (жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги) тартибида, яъни жиноят содир этилган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.
Хабарга кўра, шбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилади.
Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади.
LiveБарчаси