ЖАРдан совринлар билан қайтишди

Жамият

image

1-6-август кунлари Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида ўтказилган Халқаро математика мусобақасида (IMC 2019) Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 14та медаль ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Анваржон Раҳматов мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Пешку туманидаги 18-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев кумуш, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 9-синф ўқувчиси Олимжон Олимов, Китоб туманидаги 1-ИДУМИнинг 10-синф ўқувчиси Элдор Нейматов, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Тўймурод Қодиров, Урганч шаҳридаги 6-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Бекзод Мақсудов бронза медаль билан тақдирланди.

Шу билан бирга жамоавий масала ечиш мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.Мусобақада Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария каби жами 41 давлатдан 500дан ортиқ ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ва ностандарт масалаларни ечишда беллашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг