ЖАРда ёнилғи ташувчи машина портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг провинциясида ёнилғи ташувчи автомашинанинг портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “SABC News” хабар берди.

Ҳодиса Гаутенг провинциясининг Боксбург шаҳрида содир бўлган. Ёнилғи ташувчи машина шифохона яқинидаги кўприк остида қолиб кетган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган, бироқ тез орада танкер портлаб кетган. Оқибатда бир неча киши, жумладан, қутқарувчиларнинг ўзлари ҳам ҳалок бўлган ва жароҳатланган. Дастлаб ОАВ саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

“Кўприк тагида юк машинаси тиқилиб қолганини кўрдим, яқин атрофда ёнаётган иккита машина бор эди. Биз одамларнинг бир жойда тўпланиб қолганини кўрдик, ёнилғи жуда хавфли бўлгани учун уларни ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилдик. Кейин аланга кучайди, ўт ўчириш машинаси узоқлаша бошлади, чунки улар кейин нима бўлишини билишарди. Кейин кучли портлаш бўлди ва мен орқага ташландим”, дейди гувоҳлардан бири.

Воқеа жойига вилоят раҳбари Паняза Лесуфи ва бошқа расмийлар етиб борган. Фавқулодда хизматлар жароҳатланганларга ҳодиса жойида ёрдам кўрсатмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг