ЖАР тарихда илк бор плей-оффга чиқди
Спорт
−
25 июн 2874 1 дақиқа
Бугун, 25 июнь Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Учрашув Мексикада бўлиб ўтди. Баҳсдаги ягона голни Тапело Масеко 63-дақиқада киритди. “А” гуруҳининг бошқа ўйинида Мексика Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мексика 9 очко билан гуруҳ ғолиби бўлди. Жанубий Африка Республикаси 4 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.
Жанубий Корея 3 очко билан учинчи поғонада қолди. Чехия эса 1 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни банд этди.
Шу тариқа, Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Илк бор 48 та жамоа иштирок этаётган мусобақа жорий йилнинг 19 июль куни якунланади. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Live
Барчаси