Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
Ўзбекистон
−
19 Июль 2024 9203 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан Урганч халқаро аэропортида Президент Садир Жапаров ва рафиқаси Ойгул Жапаровани кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 июль куни Садир Жапаров “Кўксарой” қароргоҳида тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг, Мирзиёев ва Жапаров тор доирада учрашув ўтказди. Икки томонлама музокаралар якунлангач, президентлар йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бугун, 19 июль куни Президентлар – Садир Жапаров ҳамда Шавкат Мирзиёев биринчи хонимлар ҳамроҳлигида Хива шаҳридаги Ичан-қалъа қўриқхонаси давлат тарихий-архитектура музейи ва Нуриллабой саройига ташриф буюрди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь