Жапаров Марказий Осиёни хавфдан ҳимоя қилиш йўлини айтди 

Олам

image

Марказий Осиёда хавфсизлик камари яратилиши керак. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўз очди

“Минтақада хавфсизлик камарини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, деган у. 

Таъкидланишича, бу қарор Афғонистондаги вазият билан боғлиқ. Қирғизистон Президентининг фикрича, камарни шакллантириш давлатларнинг устувор вазифаси бўлиши керак. 

Жапаровга кўра, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ШҲТ маконида барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга имкон беради. 

“Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан сўнг, халқаро терроризм ва экстремизм кучларининг таҳдид ва қийинчиликларига қарши туриш масалалари алоҳида аҳамиятга эга”, деган у. 

Садир Жапаров ШҲТ давлатларини Афғонистондан келадиган таҳдидларга қарши ягона стратегия ишлаб чиқишга чақирган. У ШҲТга аъзо давлатларга тажовуз қилинишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаган. 

“Бундан ташқари, Афғонистондан бўлажак миграция оқимини назорат қилиш зарур”, деган Жапаров. 

Қирғизистон Президенти, шунингдек мамлакат Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини ва ҳарбий можарони эрта тугатиш тарафдори эканлигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг