Жапаров Қирғизистоннинг ташқи сиёсати қандай бўлишини айтди
Олам
−
28 Январь 2021 5911 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Унда Жапаров Қирғизистон кўпвекторли ташқи сиёсатга содиқ қолишини айтди.
“Биз Республиканинг ташқи сиёсатида кўпвекторли ёндашувга амал қиламиз”, дейди у.
Жапаровга кўра, Қирғизистоннинг стратегик шериклари билан муносабатларни мустаҳкамлаш унинг ташқи сиёсий фаолиятдаги устувор йўналишига айланади. Шунингдек, Жапаров бошқа давлатлар, жумладан, Туркия ва Хитой билан ҳамкорликни ривожлантиришга ваъда берди.
Live
Барчаси