Жапаров Иссиқкўлга бепул киришга оид фармонни имзолади

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров барча дам олувчилар учун Иссиқкўл пляжларига чекловсиз ва бепул киришга оид фармонни имзолади. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“Фармон Иссиқкўлнинг соҳил ҳудудларига бепул киришини таъминлаш мақсадида имзоланган. Ўзгартиришлар Иссиқкўлнинг соҳил зоналарига барча фуқароларнинг бепул киришини таъминлашни назарда тутади”, дейилади хабарда. 

2022 йилда Жапаров имзолаган фармонга кўра, Иссиқкўл вилояти аҳолиси кўлнинг барча пляжларига бепул кириш ҳуқуқига эга эди. Шундан сўнг Қирғизистон оммавий ахборот воситалари маҳаллий дам олиш марказлари вакиллари ва кўлга ҳудудига кира олмаган бошқа вилоятлар аҳолиси ўртасидаги можаролар ҳақида хабар тарқатди. 

Аввалроқ Жапаров кўл яқинидаги пляж ҳудудларида, жумладан, пансионатлар, меҳмонхоналар ва дам олиш уйлари яқинидаги барча тўсиқларни олиб ташлашни буюрган эди. 

Иссиқкўл Қирғизистоннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, унинг узунлиги қарийб 180 км, кенглиги 40-60 км, максимал чуқурлиги эса 700 метрдан сал кўпроқни ташкил этади. Кўл ноёб табиий объект ҳисобланади, чунки унга 80 га яқин тоғ дарёлари қуйилади, бироқ ҳеч бири оқиб чиқмайди.

Иссиқкўл вилояти Қирғизистонда сайёҳларни қабул қилиш учун мўлжалланган. Вилоятга ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ хорижлик ташриф буюради, уларнинг аксарияти Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг