Жапаров ҳам Ислом саммитида қатнашиш учун Саудияга борди

Олам

image
Эрдўған Саудияга жўнаб кетди north_east

Эрдўған Саудияга жўнаб кетди

Бугун, 11 ноябрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Саудия Арабистонига амалий ташриф билан борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ар-Риёд халқаро аэропортида давлат раҳбарини пойтахт губернатори ўринбосари шаҳзода Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Абдул Азиз кутиб олган.

“Президент Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг навбатдан ташқари Ислом саммитида иштирок этади, унда Фаластин-Исроил можароси муҳокама қилинади”, деган Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими раҳбари Муратбек Азимбакиев.

Маълумотларга кўра, Жапаровга Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев ва Саудия Арабистонидаги элчи Улуғбек Марипов ҳамроҳлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 ноябрь куни Қирғизистон Президенти Парижга амалий ташрифи доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Қирғизистон Садир Жапаров Ислом ҳамкорлик ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг