Жанубий Судан аҳолиси очлик сабабли карантинни бузмоқда — ССВ
Олам
−
08 Май 2020
4252Очлик хавфи Жанубий Судан аҳолисини коронавирус сабаб жорий қилинган карантин қоидаларини бузишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 8 май куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, аниқланган коронавирус билан касалланган беморларнинг яқинлари мамлакат расмийларининг қарори билан изоляция остида. Аммо улар озиқ-овқат излаб уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар. Бу эса инфекцияни тарқалиш эҳтимолини оширади.
“Уларни карантин қоидаларини бузишга ундайдиган нарса очлик. Уларда озиқ-овқат ва сув йўқ, шунинг учун улар ташқарига чиқишади“, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими Ангок Гордон Куол.
Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Суданда коронавирус билан боғлиқ 74 та ҳолат аниқланган. Соғайган ва ўлим ҳолати қайд этилмаган.
LiveБарчаси