Жанубий Кореяда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Олам
−
27 Ноябрь 2022
5751Бугун, 27 ноябрь куни Жанубий Кореяда вертолёт қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Yonhap" агентлиги ўт ўчирувчиларга таяниб хабар берди.
Вертолёт соат 10:50 да ҳалокатга учраган. Ҳодиса Канвондо провинциясининг Янян округида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият томонидан ижарага олинган Американинг Sikorsky компаниясининг S-58T вертолёти ўрмон ёнғинларининг олдини олиш мақсадида ҳудудни айланиб чиқаётган бўлган.
Воқеа жойида 28 техника, 114 ўт ўчирувчи ва битта вертолёт ишлаган.
Мамлакат Бош вазири Хан Док Су воқеа оқибатларини бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрган.
LiveБарчаси