Жанубий Кореяда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Олам
−
29 Июль 2019
4050Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 26 июль куни Чунгнам провинциясида ўзбекистонлик Н.Ю.нинг жасади топилди.
Корея Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш очилди, полиция тергов ҳаракатларини амалга оширмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва ҳозирда марҳуманинг қариндошлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Втанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.